Шимолий Қозоғистон вилоятида биринчи қор ёғди
ASTANA. Kazinform - Шимолий Қозоғистон вилоятида ҳаво кескин совуқ бўлди. Бир кечада ёғган қор ортидан қор бўрони кузатилди. Синоптикларнинг қайд этишича, бундай об-ҳаво бир неча кун давом этади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
“Қазгидромет” РДКнинг Шимолий Қозоғистон вилоятидаги филиали 9 октябрдан бошлаб қор, бўрон ва йўлларда яхвонлик ҳосил бўлиши ҳақида огоҳлантиради. Айни пайтда минтақа ғарбий циклон таъсирида. Бундай ноқулай об-ҳаво эртага ҳам давом этади.
Бугун вилоятнинг ғарбида, шимолида ва шарқида ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда. Шимоли-ғарбий шамолнинг тезлиги 15-20 м/с, баъзан эса 23-28 м/с гача кучаяди. Минтақанинг шимолида ва шарқида эса бўрон кўтарилиб, унинг тезлиги 30 м/с га етди.
Кечаси ҳаво ҳарорати -5 даражагача, кундузи +2-3 даражагача тушади.
Эртага, 12 октябрда вилоятнинг шимолида, шарқида ва жанубида қор ёғиб, бўрон бўлиши мумкин. Йўлларда яхвонлик ҳосил бўлиши башорат қилинмоқда. Ҳаво ҳарорати кечаси -2,-7 даражагача, кундузи -5 даражагача пасаяди.
Бир кечада ёғган ёғингарчилик миқдори 3,2 мм га етди.
Умуман олганда, октябрь ойида ўртача ёғин миқдори 22-40 мм ни ташкил этади.