Дам олиш кунлари Қозоғистонда қор ёғади ва яхвонлик ҳосил бўлади
ASTANA. Kazinform – “Қазгидромет” РДК 12-14 октябрь кунлари учун об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Синоптикларнинг маълумотларига кўра, келгуси дам олиш кунлари Қозоғистон ҳудуди арктик совуқнинг эпицентрида бўлади, мамлакатнинг аксарият ҳудудларида қор ёғади, республика маркази ва шарқида кучли қор ёғиши ва яхвонлик ҳосил бўлиши кутилмоқда.
Қозоғистоннинг жануби ва жануби-шарқида ёмғир ёғиши, тоғли ҳудудларда ёғингарчилик ёмғир ва қор кўринишида бўлиши кутилмоқда. Мамлакат бўйлаб шамол кучаяди, кечаси ва эрталаб туман тушади.
Антициклон таъсирида фақат мамлакат ғарбида ҳаво очиқ бўлиши кутилмоқда, аммо антициклон кечаси ҳароратни 5-10 даража совуққа кўчайтиради, қолган ҳудудларда термометр кўрсаткичлари минус 2-10 даражагача пасаяди, фақат жанубий вилоятларда кечаси 5-10 даража илиқ бўлади.
Эслатиб ўтамиз, бугун Шимолий Қозоғистон вилоятида ҳаво кескин совуқ бўлди. Бир кечада ёғган қор ортидан қор бўрони кузатилди. Синоптикларнинг қайд этишича, бундай об-ҳаво бир неча кун давом этади.