Чимкентдан Европа ва Осиёга тўғридан-тўғри рейслар очилди
SHYMKENT. Kazinform – Чимкентда Германия, Венгрия, Хитой, Жанубий Корея ва Мисрга тўғридан-тўғри рейсларнинг тантанали очилиши бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

Тадбир Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Қозоғистон аэропортларининг юк ташиш имкониятларини кенгайтириш ва ҳаво хабларини ривожлантириш учун шарт-шароит яратиш тўғрисидаги фармойиши ижроси доирасида амалга оширилди.
Қозоғистон Республикаси фуқаро авиацияси қўмитаси маълумотларига кўра, парвозлар Boeing 737 самолётларида амалга оширилади.
27 майдан бошлаб:
- Чимкент - Мюнхен, ҳафтада 2 марта сешанба ва пайшанба кунлари;
- Чимкент - Будапешт, ҳафтада 2 марта сешанба ва шанба кунлари.
29 майдан бошлаб:
- Чимкент - Шанхай, ҳафтасига 2 марта душанба ва пайшанба кунлари;
- Чимкент – Сеул, ҳафтасига 2 марта душанба ва пайшанба кунлари;
- Чимкент - Қоҳира, ҳафтада бир марта пайшанба кунлари. 24 июндан бошлаб ҳафтада 2 марта душанба ва пайшанба кунлари.
- 2 июлдан бошлаб Чимкент - Сиань, ҳафтасига 2 марта чоршанба ва шанба кунлари.
- 4 июлдан бошлаб, Чимкент - Урумчи, ҳафтасига 2 марта сешанба ва жума кунлари.
Янги тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилгани муносабати билан ўтказилган тадбирда Қозоғистон авиация маъмурияти, шунингдек, беш давлат дипломатик ваколатхоналари вакиллари сўзга чиқди.
“Ушбу рейсларнинг очилиши Чимкент аэропортининг янги терминали негизида халқаро авиахабни ривожлантириш бўйича кенг кўламли дастур бошланганидан далолат беради”, – деди Қозоғистон Республикаси фуқаро авиацияси қўмитаси раиси Салтанат Томпиева.
Европа ва Осиёга тўғридан-тўғри рейсларнинг очилиши йўналиш тармоқларини ривожлантиришнинг навбатдаги босқичига айланиши кутилмоқда, бу эса ишбилармонлик фаоллигини ва минтақа ва республика ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни оширади, бундан ташқари, парвозлар географиясини кенгайтириш туризмини ривожлантириш ва минтақа инфратузилмасини ривожлантириш учун асос бўлиб хизмат қилади.