Чимкентда юнон-рум кураши бўйича Осиё чемпионлари тақдирланди

SHYMKENT. Kazinform – Юнон-рум кураши бўйича Осиё чемпиони Меиржан Шермаханбет (67 кг гача) ва Алимхан Сиздиқов (130 кг гача) Чимкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи ҳамда шаҳар кураш федерацияси президенти томонидан тақдирланди, дея хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.
None
None

Спортчиларга 1 миллион тенгелик сертификатлар топширилди. Кураш бўйича мураббийлар 300 мингдан мукофот олди. Улан-Баторда (Мўғулистон) кураш бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди.

Аввал хабар берганимиздек, юнон-рум кураши бўйича Қозоғистон терма жамоаси медаллар ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Маҳаллий «классиклар» ҳисобидан иккита олтин, бешта кумуш ва иккита бронза медалларини қўлга киритган.

Сўнгги хабарлар