Чимкентда коронавирус юқтирган 30 нафар шифокор 2 млн тенге товон пули олишди

SHYMKENT. Kazinform – Чимкентда навбатчилик пайтида коронавирус инфекцияси билан касалланган 30 нафар шифокорга 2 млн тенге товон пўл берилди. Бу ҳақда шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Тимирхан Варзилов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform шаҳар ҳокимининг матбуот хизматига таяниб.
None
None

«Умуман олганда, шаҳарда коронавирус инфекциясини юқтирган 185 тиббиёт ходими бор. Улар орасида тез тиббий ёрдам хизмати, провизор марказлари ходимлари мавжуд. Хозирги кунда 30 нафар ходимга 2 млн тенге берилди. Бошқа мутахассисларнинг ҳужжатлари махсус комиссия томонидан текширилмоқда», - деди Т.Варзилов.

Таъкидлаш жоизки, коронавирус инфекцияси билан касалланган тақдирда тиббий ходимларга давлат ижтимоий суғурта фондидан 2 миллион тенге миқдорида бир марталик ижтимоий тўлов тўланади. Мутахассис коронавирусдан вафот этган тақдирда, унинг оиласига 10 миллион тенге ажратилади.



Сўнгги хабарлар