Чимкентда карантин узайтирилди: жорий талаблар бўйича актуал маълумот

None
None
SHYMKENT. Kazinform - Чимкентда карантин ва чеклов чоралари 22 июньга қадар узайтирилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Кучга кирган қарорга биноан, шаҳарда коронавирус инфекциясини юқтириш ҳоллари 3,7 фоизга ошгани сабабли карантин муддати узайтирилди. Аҳоли жамоат жойларига ва шаҳар жамоат транспортига ва рухсат этилган объектларга ташриф буюрганда ниқоб ва қўлқоп кийишлари шарт. Барча бозорларнинг иш вақти соат 06.00дан 19.00гача, умумий овқатланиш корхоналарининг иш вақти эса 23.00га қадар белгиланган. Савдо-кўнгилочар марказлари ва савдо комплекслари очилишига, савдо уйларида жойлашган кинотеатрлар ва болалар майдончалари, фудкортлар очилишига рухсат йўқ.

Давлат идоралари ва ташкилотлари, миллий компаниялар ва идоралар ходимлари ярми масофадан ишлаш давом эттирадилар. Шунингдек, одамларнинг чўмилиш ва дам олиш масканларида тўпланишига йўл қўймаслик чораларини кўриш ҳақида кўрсатма берилди.

Тўй-ҳашамлар ва турли хил оилавий тадбирларга рухсат берилмайди, фаолиятини қайта бошлаган объектларни мунтазам равишда кузатиб бориш кераклиги ҳақида кўрсатма берилди.

Тартибга бўйсунмаганларга нисбатан тегишли чоралар кўрилади.

Муаллиф: Айнур Ақбаева
Сўнгги хабарлар
telegram