Чимкентда карантин чоралари соддалаштирилди

Қарорга мувофиқ:
- Саноат, шаҳар телевидение ва радиоалоқа ва коммунал алоқа хизматлари, қурилиш, қишлоқ ва балиқчилик, чорвачилик, алоқасиз хизмат кўрсатиш ва туризм компаниялари, бизнес марказлари ва тиббиёт ташкилотлари, музей ва кутубхоналар, озиқ-овқат дўконлари ва кичик маркетлар нормал шароитда хизматлар кўрсатади.
– Шунингдек, гўзаллик марказлари ва салонларида, сартарошхоналарда, маникюр-педикюр хизматларида, косметика ва косметология хизматларида (олдиндан ёзилиш), очиқ бозорларда (озиқ-овқат, ноозиқ-овқат), ярмаркаларда ҳам нормал режим сақланиб қолади. Шунингдек, ёпиқ бозорлар (озиқ-овқат, ноозиқ-овқат) «Ashyq» лойиҳасида иштирок этмаса, фаолияти тақиқланади.
– Ўрта таълим ва олий таълим муассасалари, коллежлар, қўшимча таълим ташкилотлари, аэропорт ва темир йўллар, автовокзаллар ва йўловчиларга хизмат кўрсатиш пунктлари хизматлари нормал режимга ўтказилади.
- «Яшил» хавфсиз мақоми бўйича «Ashyq» лойиҳасида иштирок этувчи объектларда тантанали, оилавий, хотира тадбирлари (зиёфатлар, хотиралар), анжуманлар, форумлар, оммавий кўнгилочар ва бошқа тадбирлар ҳамда кўргазмалар, марафонлар чекловларсиз ўтказилади. Шунингдек, улар спорт мажмуалари, спорт ва дам олиш марказлари, ўйин клублари ва тунги клублар, караоке заллари, савдо марказлари, бассейнларни ўз ичига олади.