Чимкентда грант олиб, тадбиркорлик билан шуғулланаётган ёшлар кўп
Чимкент шаҳридаги Ёшлар маркази мутахассислари ёшларга давлат дастурларини тушунтириш ишларини бошлаб юборди. Бундан кўзланган асосий мақсад – ёшларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш кўламини тушунтириш, neet тоифасидаги ёшларнинг бўш вақтларидан унумли фойдаланиш ва бандлигини таъминлашдан иборат.
Марказ бўлим бошлиғи Динмуҳамед Қанатулининг тушунтиришича, ишсиз ва кам таъминланган ёшларга давлат дастурлари самарадорлиги тушунтирилиб, бандликка кўмаклашиш марказларига юборилмоқда.
«Умуман олганда, биз oureach ва neet ёшларини уч гуруҳга ажратамиз. Биринчи гуруҳга ишлашни, ўқишни, малакасини оширишни ҳоҳловчи ёшлар киради. Ушбу гуруҳдаги ёшларни ўтиш давридаги neet деб ҳам аташ мумкин. Иккинчи гуруҳда ишлаш ўқиш қобилиятининг йўқлиги ёки молиявий имкониятларнинг етишмаслиги билан боғлиқ. Учинчи гуруҳ ёшлари эса ўқишни, ишлашни умуман истамайдиган ёшлардир. Ана шундай ёшларни рағбатлантириш ва иш билан таъминлаш мақсадида бошқармамиз мутахассислари томонидан шаҳардаги давлат идора ва корхоналари учун махсус учрашувлар ташкил этилмоқда, – дейди Динмуҳамед Қанатули.
Ўтган йили Чимкент шаҳрида пробация рўйхатидаги 500 нафардан ортиқ outreach, neet тоифасидаги ёшлар учун махсус учрашувлар ташкил этилди. Натижада 200 нафарга яқин ёшлар иш билан таъминланди.
Абай тумани иш билан таъминлаш маркази мутахассиси Амангелди Темирбаевнинг айтишича, «Enbek» дастури асосида кўплаб ёшлар ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўймоқда.
Муаллиф: Қайрат Зайнишев