Чимкентда эпидемик вазият барқарорлашди

Чимкент шаҳрида 31 январ куни 40 кишида коронавирус аниқланган. 13 нафари юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган, 27 нафари уй назоратига олинган.
Айни пайтда ихтисослаштирилган юқумли касалликлар шифохоналарида 883 ўрин мавжуд бўлиб, бандлик даражаси 34 фоизни ташкил этади, 582 ўрин бўш. Юқумли касалликлар шифохонасида 301 бемор даволанмоқда, реанимация бўлимида 135 ўрин мавжуд, 40 бемор даволанмоқда.
Бир кунда шаҳарда 332 киши эмланди. (I компонент билан – 152 киши, II компонент билан – 180 киши). Эмлаш кампанияси бошлангандан берин жами 595 473 киши эмланди. Улардан 582 143 нафари вакцинанинг иккита компонентини олган.
Pfizer вакцинасининг I компонент билан 39 300 киши ва II компонент билан 15 328 киши эмланди. 91 145 нафар киши ревакцинациядан ўтди.
Муаллиф: Қайрат Зайнишев