Чимкент саноатига 1 миллиард 750 миллион доллар сармоя киритилади

SHYMKENT. Кazinform – Чимкент шаҳар ҳокими Ғабит Сиздиқбеков ва «Fujian Hengwang Investment Co., Ltd» компанияси бошқаруви раиси Лю Юнмин шаҳарда металлургия заводи қуриш бўйича меморандум имзолади, деб хабар беради Kazinform шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматига таяниб.

Чимкент саноатига 1 миллиард 750 миллион доллар сармоя киритилади
Фото: Чимкент шаҳар ҳокимлиги

Меморандум аввалги учрашув якунлари бўйича эришилган келишувлар доирасида тузилган. Ўтган ҳафтада пойтахт раҳбари инвесторларни ҳудудида завод қурилиши режалаштирилган “Темир” саноат зонаси билан таништирди.

Таъкидлаш жоизки, лойиҳани амалга ошириш жараёнида компания томонидан шаҳар иқтисодиётига 1 миллиард 750 миллион АҚШ доллари миқдорида сармоя киритилиб, мингта янги иш ўрни яратилади. Уч босқичли металлургия заводи беш йил ичида қурилади. Йиллик ишлаб чиқариш қуввати беш миллион тонна. Компания экологик хавфсизликни таъминлаш учун дунёдаги энг илғор технологиялардан фойдаланади.

Чимкент саноатига 1 миллиард 750 миллион доллар сармоя киритилади
Фото: Чимкент шаҳар ҳокимлиги

Шаҳар ҳокими компания раҳбариятига мегаполисга қизиқиш билдиргани ва соҳа ривожига бевосита сармоя киритаётгани учун миннатдорчилик билдирди. Шунингдек, у лойиҳани амалга оширишда, жумладан, зарур инфратузилмани таъминлашда ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини таъкидлади. Ўз навбатида, хорижий инвесторлар бугунги кунда Чимкентга сармоя жалб этиш учун барча шарт-шароит яратилганини алоҳида таъкидладилар. Завод ишга туширилгач, яна бир қатор лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.

Чимкент саноатига 1 миллиард 750 миллион доллар сармоя киритилади
Фото: Чимкент шаҳар ҳокимлиги

Таъкидлаш жоизки, Fujian Hengwang Investment Co., Ltd компанияси Jiangsu Coastal Steel Group Co., Ltd йирик корпорацияси таркибига киради, у пўлат ишлаб чиқариш ва халқаро савдода катта тажрибага эга.

Чимкент саноатига 1 миллиард 750 миллион доллар сармоя киритилади
Фото: Чимкент шаҳар ҳокимлиги

Эслатиб ўтамиз, шаҳарда қуввати 500 МВт гача бўлган комбинатли электр станциясини қуриш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Умумий қиймати қарийб 700 миллион АҚШ доллари бўлган инвестиция лойиҳаси аҳолини сифатли электр ва иссиқлик энергияси, иссиқ сув билан таъминлашга қаратилган.

Чимкент саноатига 1 миллиард 750 миллион доллар сармоя киритилади
Фото: Чимкент шаҳар ҳокимлиги

Бундан ташқари, Туркиянинг йирик Alarko Holding компанияси янги форматдаги иссиқхона мажмуасини қурмоқда. Умумий қиймати 650 миллион АҚШ доллари бўлган инвестиция лойиҳаси жами 500 гектар майдонда босқичма-босқич икки мингта янги иш ўрни яратиш, озиқ-овқат хавфсизлиги ва янги ишлаб чиқаришларни жорий этиш орқали иссиқхона тадбиркорлигини ривожлантиришга хизмат қилади.

Чимкент саноатига 1 миллиард 750 миллион доллар сармоя киритилади
Фото: Чимкент шаҳар ҳокимлиги
Чимкент саноатига 1 миллиард 750 миллион доллар сармоя киритилади
Фото: Чимкент шаҳар ҳокимлиги

 

Сўнгги хабарлар