Чет эллардаги қозоқлар Миллий ягона тест синовларини қачон топширишлари белгиланди
«Бу йил Қозоғистон ва дунёдаги эпидемиологик вазият туфайли 2021 йил июнь ойида ватандошлар учун онлайн форматда 2020 йилги тажрибани ҳисобга олган ҳолда Миллий Ягона Тест синовлари ўтказилади. Ушбу форматдаги Миллий Ягона Тест Вазирлик, Миллий тест маркази ва «Отандастар» жамғармаси томонидан батафсил кўриб чиқилди. Вазирлик Қозоғистондаги олий маълумот олиш имкониятларини кенгайтириш бўйича доимий равишда иш олиб бормоқда. Шуни таъкидлаш керакки, мамлакатдаги ва дунёдаги эпидемиологик вазият туфайли бизнинг ўқувчиларимиз ва ёшларимизнинг саломатлиги Вазирлик учун Миллий Ягона Тест синовлари пайтида устувор вазифадир», - деди вазир.
Асхат Аймағамбетовнинг сўзларига кўра, ўтган йили биринчи марта Миллий Ягона Тест ватандошлар учун онлайн тарзда ташкил қилинган. 2020 йил 19 июлда бўлиб ўтган тест синовларида 551 киши иштирок этган.
«Миллий Ягона Тестни холисона ўтказиш учун тест жараёнида прокторинг ва видео кузатув тизими тўлиқ таъминланган», - деб таъкидлади у.
Муаллиф: Марлан Жиембай