Чет элдан Қозоғистонга автомобиль олиб келиш чекланмайди - Ҳукумат

NUR-SULTAN. Kazinform – Бир қатор ОАВда Қозоғистонга яқин хориждан автомобиллар олиб киришни чеклаш ҳақидаги хабарлар эълон қилинди. Ушбу хабарларга Ҳукумат раҳбарининг депутатлик сўровига берган жавоби сабаб бўлган. ҚР Бош вазирининг матбуот хизмати вазиятга изоҳ берди, деб хабар беради Kazinform.
None
None

«Бугунги кунда қонун ҳужжатларини бузган ҳолда хорижий автотранспорт воситаларини мамлакатимизга олиб кириш ҳолатлари тез-тез учрамоқда. Хусусан, ўғирланган ёки гаровга қўйилган, сохта рақам белгилари ва бошқа автомашиналардан фойдаланиш ҳолатлари аниқланмоқда.

Масалан, биргина ўтган йилнинг ўзида бошқа давлатлар ҳуқуқ-тартибот идоралари билан таққослаш натижаларига кўра, Қозоғистонга олиб кирилаётган 35 мингдан ортиқ автомобилда банк ва қонун томонидан чеклов борлиги аниқланган. Бундан ташқари, 600 дан ортиқ автомашиналарни олиб кириш чоғида ЕОИИга аъзо давлатларнинг ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан текширилган.

Шу муносабат билан Қозоғистонга «муаммоли» автомобиллар олиб кирилишининг олдини олиш ва умумий бошқарувни такомиллаштириш мақсадида Автотранспорт воситаларини олиб кириш қоидалари (шу жумладан, вақтинчалик қоидалар) ишлаб чиқилмоқда. У бундай автомобиллар устидан назоратни кучайтириш, ҳатто уларни мамлакатга олиб киришни чеклаш даражасига қадар механизмларни тақдим этади.

Шу билан бирга, кўрсатилган чоралар хорижий давлатларда рўйхатга олинган, қонун ҳужжатларини бузмаган ҳолда Қозоғистон Республикаси ҳудудига олиб келинган ва фойдаланилган автомобилларга нисбатан қўлланилмайди», — дейилади баёнотда.


Сўнгги хабарлар