Чет эл фуқароларининг Қозоғистонга виза олиши осонлашди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Чет эл фуқароларининг Қозоғистонга виза олиши осонлаштирилди, деб хабар беради Kazinform ҚР ИИВ матбуот хизматига ҳавола қилиб.

Қозоғистоннинг инвестициявий ҳамда туристик жозибадорлигини ошириш Президент Қасим-Жомарт Тоқаев белгилаб берган стратегик вазифалардан биридир. Шу муносабат билан ҚР Ички ишлар вазирлиги миграция хизматлари ва бошқа давлат хизматларини кўрсатиш механизмини осонлаштириш ишларини олиб бормоқда.

Жорий йилда ИИВ «Чет эл фуқаросини таклиф қилиш» хизматини электрон форматга ўтказди.

Эндиликда ушбу хизмат турини уйда ўтирибоқ www.vmp.gov.kz порталидан 5 кун ичида олиш мумкин.

Порталда чақиртув расмийлаштираётган хорижлик:

- ариза тўлдириб, ўз маълумотларини киритади;

- электрон ҳукумат тўлов шлюзи орқали давлат солиғини (жон бошига 0,5 ойлик ҳисоб кўрсатгичи, 1 262,5 танга) тўлайди;

5 иш куни ичида ариза берувчининг персонал кабинетига чақиртувнинг 10 хонали рўйхат рақами келади, бу ҳақда чет эл фуқаросига хабар берилади;

- чет эл фуқароси чақиртув-миграция порталида ариза тўлдиради. 15 дақиқа ичида чет эл фуқароси виза эгасига айланади. У:

- визани қоғоз форматида босиб чиқариб, Қозоғистон чегарасида паспорт назоратидан ўтиш пайтида Чегара ходимларига кўрсатиши лозим.

Хорижликларни электрон таклиф қилиш хизмати орқали Қозоғистонга ишлаш учун келадиган одамлар «В1», «В2» ва «В3» бир марталик визасини, шахсий мақсадда келадиган шахслар «В10» тоифасидаги визани олиши мумкин.

Ҳозирда электрон виза орқали Нур-Султан ва Алмати халқаро аэропортларидан ўтиш мумкин. Қозоғистон Республикаси чегарасидан электрон виза билан ўтиш тартиби бошқа шаҳарларда 2020 йилда жорий қилиш режалаштирилган.

Сўнгги хабарлар
telegram