Чемпионлар лигаси: "Реал Мадрид" чорак финалдан ўта олмади
ASTANА. Кazinform — UEFА Чемпионлар лигасининг ярим финалига йўл олган яна икки жамоа номи аниқ бўлди.

Чорак финал учрашувларидан бирида “Реал Мадрид” (Испания) ва “Арсенал” (Англия) клублари яшил майдонга чиқди.
Биринчи ўйинда инглиз клуби 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Шу боис қироллик жамоаси ушбу баҳсда кўпроқ гол уриш учун имконият қидирди. Ўйин давомида “Арсенал” футболчиси Букайо Сака 65-дақиқада ҳисобни очган бўлса, “Реал” футболчиси Винисиус Жуниор 57-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. 93-дақиқада эса инглиз клубидан Габриель Мартинелли якуний голни урди.
Шу тариқа, “Реал Мадрид” рақибига 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб, чорак финалда ўз фаолиятини якунлади.
Яна бир ўйинда “Интер” (Италия) ва “Бавария” (Германия) ўз маҳоратини намойиш этди.
Ўйинда Италия клубидан Лаутаро Мартинес 58-дақиқада, Бенжамин Павар 61-дақиқада, Германия терма жамоасидан Гарри Кейн 52-дақиқада, Эрик Дайер 76-дақиқада гол уришга муваффақ бўлди.
Учрашув 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Биринчи ўйинда "Интер" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Натижада Италия жамоаси мусобақани давом эттиради.
Эслатиб ўтамиз, бунгача “Пари Сен-Жермен” (Франция) ва “Барселона” (Испания) ярим финалга йўлланма олган эди.
Финал 31 май куни Германиянинг Мюнхен шаҳридаги «Альянц арена»да бўлиб ўтади.