Чемпионлар лигаси: «Пари Сен-Жермен» биринчи марта «Арсенал»ни мағлуб этди

ASTANА. Кazinform — UEFА Чемпионлар лигаси ярим финалининг дастлабки ўйинида Англиянинг «Арсенал» клуби Франциянинг «Пари Сен-Жермен» клубига имкониятни бой бериб қўйди.

футбол
Фото: championat.com

Икки жамоа бунгача тўрт марта тўқнаш келишган. Уларнинг иккитасида Англия клуби ғалаба қозонган бўлса, қолганлари дуранг билан якунланган. Бу сафар Франция терма жамоасига омад кулиб боқди.

Ўйиннинг 4-дақиқасида Усмон Дембеле гол урди.

Иккинчи бўлимда «Арсенал» футболчиси Микель Мерино 47-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. Бош ҳакам Славко Винчич VAR текширувидан сўнг голни офсайд деб топди.

Шу тариқа, Англия клуби рақибига 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.

Жавоб ўйини 7 майга белгиланган.

Мусобақанинг ушбу босқичида бугун, 30 апрель куни «Интер» (Италия) ва «Барселона» (Испания) жамоалари куч синашади.

Финал 31 май куни Германиянинг Мюнхен шаҳридаги «Мюнхен арена»да бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Чемпионлар лигасида "Арсенал" ва "ПСЖ" ўзаро тўқнаш келиши ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар