Чекиш коронавирус юқтириш хавфини оширади – соғлиқни сақлаш вазири

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири Елжан Биртанов ўзининг Facebook саҳифасида нуфузли илмий нашрларга таяниб, коронавирусли пневмония электрон сигарет чекувчиларда оғир кечиши ва ўлим ҳоллари кўп бўлиши ҳақида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

Эслатиб ўтамиз, SARS-CoV-2 вирусидан келиб чиқадиган COVID-19 коронавирус инфекциясининг дунё миқёсида тарқалиши туфайли унга чекишнинг зарарли томонлари ёки ҳатто исботланмаган «фойдаси» ҳақида жиддий мунозаралар давом этмоқда.

Аммо илмий маълумотларга ва экспертларнинг фикрига мурожаат қилган маъқул.

Британия Тиббий Журнали (BMJ) мутахассислари COVID-19 инфекциясининг сурункали чекувчилар (кекса авлод) ва электрон сигарета чекувчилар (ёш авлод) учун қандай хавф туғдириши мумкинлиги тўғрисидаги ўз фикрларини билдиришди.

COVID-19 бу асосан беморнинг ҳаво ёълларига таъсир қиладиган касаллик. Кўплаб илмий далиллар шуни кўрсатадики, вируснинг ҳужайраларга кириб бориши ва унинг бўлиниши айнан нафас олиш тизимида содир бўлади. Чекишнинг COVID-19 инфекциясини юқтириш ва ўлим кўрсатгичини тасдиқловчи кенг қамровли клиник тадқиқотлар ҳанузгача кам. Аммо 2009 йилда шунга ўхшаш респиратор-синцитиал вирусни ўрганиш шуни кўрсатдики, ютилган тамаки тутуни нафас олиш йўлларида вирусли инфекцияларининг тарқалишини оширади.

Баъзи илмий тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, COVID-19 ташхиси қўйилган беморлар орасида чекиш ўлим хавфини, интенсив терапия зарурлигини ёки лабораторияда сунъий нафас олишни талаб қилиш кўрсатгичини оширади. Ушбу касалликка биринчи бўлиб дуч келган хитойлик шифокорлар олиб борган тадқиқотларда COVID-19 юқтирган чекувчиларнинг 12,4%и нобуд бўлишган ёки уларда касаллик оғир кечган. Умуман чекмайдиганлар орасида ушбу кўрсатгич 4,7%ни ташкил қилган.

Бундан ташқари, тамаки чекадиган одамнинг қўли лабларига тез-тез тегиши ҳам вирус юқтириш хавфини оширади.

CBC News бу борада америкалик мутахассисларнинг фикрини маълум қилган. Уларнинг фикрича, чекиш одамнинг ўпка функциясига зарар етказади. Ўпка фаолиятини хавф остига қўядиган ҳар қандай нарса коронавирус ва бошқа вирусларга мойил бўлиш хавфини оширади. Шак-шубҳасиз, чекиш тананинг инфекцияга қарши курашиш қобилиятини пасайтиради.


Сўнгги хабарлар
telegram