11:07, 22 Июнь 2023 | GMT +5
Чехия шимолида поезд ва юк машинасининг тўқнашуви оқибатида 21 йўловчи жароҳат олди
PRAGA. Kazinform – Поездда бўлган 65 йўловчи орасида 19 нафар мактаб ўқувчиси ҳам бўлган, дея хабар беради Kazinform ABC News агентлигига таяниб.
![None None](/static/img/plug.webp)
Миллий қутқарув хизмати маълумотларига кўра, поезднинг 9 йўловчиси ўртача даражада тан жароҳати олган. Қолган 12 йўловчи, жумладан, икки мактаб ўқувчиси енгил жароҳат олган.
Полиция маълумотларига кўра, поезддаги 65 йўловчи орасида 19 нафар мактаб ўқувчиси ҳам бўлган.
Ҳодиса соат 14:00 атрофида Прагадан 100 километр шимолда жойлашган Либерец шаҳри яқинидаги Страж-над-Нисоу темир йўл кесишмасида содир бўлган.
Воқеа сабаблари ўрганилмоқда.