20:35, 25 Ноябрь 2025 | GMT +5
Чегирма билан сотиб олинган товарларни қайтариш мумкинми?
ASTANA. Kazinform — Агар сиз товарларни чегирма билан сотиб олган бўлсангиз, лекин маълум ҳолатлар туфайли уларни қайтармоқчи бўлсангиз, товарни қайта ўтказиб, пулингизни қайтариб олишингиз мумкинми? Бу саволга ваколатли орган вакили жавоб берди.
“Айрим сотувчилар бу масалада адашади, чунки қонунда “нуқсон товар” деган тушунча бор, яъни нуқсони бўлган товарлар арзон нархда сотилади. Бундай товарлар қайтарилмайди.
Бироқ, чегирма ёки акцияда сотиб олинган товарлар қайтарилиши мумкин. Бунда сотувчи рад жавобини берса, бу қонун бузилиши ҳисобланади”, — деди ҚР Савдо ва интеграция вазирлиги истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси давлат сиёсатини шакллантириш бошқармаси бошлиғи Еркебулан Тағашев.