Буюк Британияда TikTok жаримага тортилди

ICO маълумотларига кўра, 2020 йилда 13 ёшгача бўлган 1,4 миллион британиялик бола TikTokдан фойдаланган. Платформа қоидаларига кўра, 13 ёшгача бўлган болалар у ерда ҳисоб очишлари мумкин эмас. Буюк Британиянинг маълумотларни ҳимоя қилиш қонунчилигига кўра, 13 ёшгача бўлган болаларга ахборот хизматларини кўрсатадиган компаниялар болаларнинг ота-оналари ва васийларининг розилигини олишлари керак.
«TikTok 13 ёшгача бўлган болалар платформадан фойдаланишини билиб, бу талабга риоя қилмади. Шунингдек, ижтимоий тармоқ ёш болаларни тармоқдан узиш ва идентификация қилиш бўйича тегишли текширувларни ўтказмаган», – деди ICO вакиллари.
16 март куни Ланкастер герцоглиги канцлери Оливер Дауден Британия парламентида сўзлаган нутқида Британия ҳукумати амалдорларининг расмий алоқа қурилмаларида TikTokдан фойдаланиш тақиқланишини айтди.
У ўз нутқида илова ўз фойдаланувчиларининг шахсий маълумотларини, жумладан алоқа рақамлари ва геолокацияни сақлаши ва учинчи шахслар билан бўлишиши мумкинлигини айтди.
Дауденнинг айтишича, тақиқ ҳақидаги қарор Британия махсус хизматлари маслаҳати асосида қабул қилинган. Шу билан бирга, у қарор фақат мансабдор шахсларнинг шахсий телефонларига эмас, бу талаб уларнинг иш телефонларига тааллуқлилиги ҳақида огоҳлантирди.
Фойдаланувчиларга қисқа видеоларни юклаб олиш имконини берувчи TikTok тармоғи 2017 йилда ишга туширилган ва унинг халқаро версияси 2018 йилда қўлланила бошланди. Тармоқ эгаси Хитойнинг ByteDance технологик компанияси ҳисобланади.