Буюк Британияда коронавируснинг янги штамми аниқланди

None
ASTANА. Кazinform - Буюк Британияда ковиднинг янги штамми аниқланди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, Ҳиндистонда илк бор пайдо бўлган ва Туманли Альбионда тарқала бошлаган янги штамми Арктурни юқтириш хавфи жуда юқори. Бундан ташқари, у антитаначаларга жуда чидамли, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Ҳиндистонда Арктур билан касалланганлар сони 60 мингдан ошади. Вазиятнинг кучайишига йўл қўймаслик учун соғлиқни сақлаш ходимлари мамлакатнинг айрим штатларида ниқоб тақишни талаб қилмоқда. Вирус биринчи марта январь ойида аниқланган бўлса-да, у эндигина бутун дунё бўйлаб кенг тарқала бошлади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вазиятни диққат билан кузатиб бораётганини айтади.

Буюк Британияда Арктур билан касалланган одамлар ҳали кўп эмас. Аммо вирусологлар Туманли Альбионда яшовчи одамларнинг аксарияти ковидга қарши эмланган бўлишига қарамай, вазият ёмонлашиши мумкинлигидан хавотирда. Чунки янги вируснинг антитаначаларга чидамлилиги жуда юқори.

«Британияликлар эҳтиёт чораларини унутганга ўхшайди. Биз ҳақиқатан ҳам ҳаво фильтрлайдиган ниқобларни тақишимиз керак. Хоналардаги ҳаво сифатини яхшилаш ва уларни вентиляция қилиш лозим», - дейди Лидс университети профессор-вирусологи Стивен Гриффин.

Нафас олиш қийинлишуви ва йўтал каби ковиднинг асосий белгилари ҳам Арктурга ҳам тегишли. Аммо энди баъзи болаларда конъюнктивит ва кўзнинг лойқаланиши каби аломатлар мавжуд. Конюнктивит - бу кўзларнинг қизариши, қичиши ва шишишига олиб келадиган инфекция. Илгари бу ковиднинг аломати деб ҳисобланган, аммо у камдан-кам учрайди.

«Янги вариантнинг пайдо бўлиши бизга вирус ҳали йўқолмаганлигини ва унинг биологияси ҳали ҳам тириклигини аниқ кўрсатиб турибди. Арктур тананинг иммунологик ҳимоясининг айрим қисмларини четлаб ўтишга қодир. Тез орада у бутун дунёга тарқалиши мумкин, - дейди Эксетер университети Юқумли касалликлар кафедраси катта ўқитувчиси Бҳарат Панкхания.

Ҳозиргача вирус 22 давлатда, жумладан Сингапур, Австралия ва АҚШда аниқланган. Буюк Британияда Арктур билан касалланганлар сони 50 га яқин. Ҳозирча беморларнинг касаллиги кучайганлиги ҳақида маълумот йўқ. Олимлар учун янги штаммни чуқур ўрганиш қийин. Чунки Миллий статистика хизмати коронавирус ҳақида маълумот йиғишни тўхтатди. Яъни, геномик кузатув амалга оширилмайди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, маълумотларнинг етишмаслиги олимларнинг ҳушёрлигини йўқ қилади.

Муаллиф: Ғалимжан Қараманули

Сўнгги хабарлар
telegram