15:28, 18 Март 2023 | GMT +5
Буюк Британия Қозоғистонга нефть ва газни экспорт қилиш йўлларини топишда ёрдам беришга тайёр
ASTANA. Kazinform – Буюк Британия Қозоғистонни экспортнинг муқобил йўлларини топишда қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда мазкур мамлакат Ташқи ишлар вазири Жеймс Клеверли ҚР пойтахтига ташрифи чоғида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
«Мен Қозоғистон нефти ва газини хорижга етказиб бериш масалаларини муҳокама қилиш имконига эга бўлдим. Британия томони Қозоғистон маҳсулотларини экспорт қилишнинг муқобил йўлларини топиш бўйича «Ўрта йўлак» лойиҳасини қўллаб-қувватлашда нималар қилиш мумкинлигини айтди», — деди Жеймс Клеверли.
Унинг сўзларига кўра, Буюк Британия Қозоғистоннинг иқтисодий базасини ҳимоя қилиш ва диверсификация қилиш йўлларини такомиллаштиришда ҳукумат билан ҳамкорликни давом эттиради.
«Қозоғистоннинг халқаро ҳамкорлар билан ишлашда бир нечта вариантга эга бўлишидан биз ҳам манфаатдормиз. Биз Британия тажрибаси ва сармояси ёрдамида диверсификация қилиш имкониятларини ривожлантиришда фаол рол ўйнаяпмиз, – дейди британиялик меҳмон.
Муаллиф: Даулет Изтилеу