Буюк Британия Қозоғистонга қарши санкция қўлламаслигини тасдиқлади - ТИВ

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Роман Васильенко Буюк Британиянинг Марказий ва Жанубий Осиё ҳамда Шимолий Африка бўйича давлат вазири Лорд Тарик Аҳмад билан видеомулоқот ўтказди, шунингдек, Буюк Британиянинг Қозоғистондаги элчиси Кети Лични қабул қилди, дея хабар бермоқда Kazinform.

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, суҳбатдошлар Украинадаги вазият ва ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ва томонларни тинч йўл билан келишувга қайтариш бўйича халқаро миқёсда кўрилаётган қадамларни муҳокама қилган.

«Британия томони Россиянинг Украинадаги ҳарбий амалиёти муносабати билан Қозоғистонга нисбатан ҳеч қандай санкция қўллаш ниятида эмаслигини тасдиқлади», — дейилади вазирлик хабарида.

Бундан ташқари, томонлар дипломатик муносабатларнинг 30 йиллик фаолияти давомида эришилган юқори даражадаги ўзаро ишонч ва кенг кўламли ўзаро манфаатли ҳамкорликни таъкидладилар.

Учрашув якунлари бўйича муҳокама қилинган барча масалалар бўйича тўлиқ ўзаро англашув тасдиқланди ва икки томонлама муносабатларни янада фаол ва ҳар томонлама ривожлантиришга ўзаро тайёрлик билдирилди.

Сўнгги хабарлар