11:20, 13 Июль 2022 | GMT +5
Буюк Британия Бош вазири лавозимига саккиз номзод рақобат олиб боради
NUR-SULTAN. Kazinform – Буюк Британиянинг ҳукмрон Консерватив партияси мамлакатнинг янги бош вазири лавозими учун саккиз номзод, жумладан, ташқи ишлар вазири Лиз Трусс, молия вазири Надим Захави ва собиқ молия вазири Риши Сунак даъвогарлик қилишини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform BBC Newsга таяниб.
1922 йил қўмитаси (Консерватив партиянинг бошқарув органи) раҳбари Грем Бредининг сўзларига кўра, парламент фракцияси аъзолари ўртасида овоз беришнинг биринчи босқичи 13 июл куни бўлиб ўтади ва саккиз номзод сайловда қатнашиш имкониятига эга бўлади. Уларнинг ҳар бири 12 дақиқадан гапиради. Биринчи турдан кейин 30 дан кам овоз олган номзодлар четлаштирилади.
Шундан сўнг яна бир неча тур ўтказилади, натижада Бош вазир лавозимига фақат иккита номзод қолиши керак. Уларнинг номзодлари Консерватив партия аъзоларининг (нафақат депутатлар) умумий овозига қўйилади. Мамлакатнинг янги бош вазири номини сайлашнинг якуний натижалари 5 сентябр куни маълум бўлади.
Фото: english.news.cn