Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг ёпилиш маросими томошабинларсиз ўтади

ASTANA. Kazinform – Астана шаҳрида бўлиб ўтаётган V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари якунига етмоқда. Эртага, 13 сентябрь куни ёпилиш маросими томошабинларсиз ўтади.

Всемирные игры кочевников
Фото: Gov.kz

Ўйинлар дирекциясининг тушунтиришича, бюджет маблағлари қисқартирилгани сабабли тадбир протокол форматида, дабдабали байрамлар ва томошабинларсиз ўтказилади. Бироқ маросимни Қозоғистоннинг етакчи телеканалларида жонли эфирда кўриш мумкин.

Ташкилотчилар эътиборни Ўйинларнинг ёпилишига чипталар сотилиши ҳақидаги хабарларга қаратди. Чипталар сотилмаслиги ва ҳар қандай таклифлар фирибгарлик эканлиги расман айтилди.

"Маросим фақат иштирокчилар учун мўлжалланган ва томошабинларни ўз ичига олмайди", – дея таъкидлади ташкилотчилар.

Эслатиб ўтамиз, V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари доирасида спортчилар 21 йўналиш бўйича беллашадилар, этно-овулдаги маданий дастурда ҳар куни 100 тагача тадбир ўрин олган. Миллий музейда 12 давлатдан мутахассислар иштирокида “Кўчманчилар: тарих, билим, сабоқ” мавзусидаги халқаро конференция якунланди.

Умуман олганда, 8-13 сентябрь кунлари Астана шаҳрида Кўчманчилар ўйинларида дунёнинг 89 давлатидан турли маданият ва кўчманчи турмуш анъаналарини ифодаловчи 2500 га яқин киши қатнашмоқда.

Сўнгги хабарлар