Бурабайда дам олувчи туристлар 3 миллионга етади
«Бугунги кунда Бурабай ва Зерендининг туристик салоҳияти билан таништирувчи ахборот-тур ташкил қилинди. Бунда, авваламбор, бошқа ҳудудлардан туристларни жалб қилишга эътибор қаратилган. Бундан ташқари, бошқа вилоятлардан келган ҳамкасбларимиз билан ўзаро тажриба алмашиш имкони ҳам яратилмоқда. «Kazakh Tourism» миллий компанияси билан икки томонлама меморандум имзоладик. Ҳужжатдан кўзланган мақсад бирқатор бирлашган туристик лойиҳаларни амалги оширишдир» - дейди Ерлан Муратов.
Унинг айтишича, соҳани ривожлантириш мақсадида авиа қатновини яхшилашга ҳам алоҳида эътибор берилмоқда.
«Scat авиакомпанияси билан рейслар сонини орттириш масаласини муҳокама қилмоқдамиз. Бунинг натижасида бизга келадиган туристлар сони кўпаяди. Ички туризмни ривожлантириш доирасида қабул қилинган давлат дастурига кўра, 2025 йилгача Бурабайга келувчи туристлар сони 3 млнга етиши мумкин. Ҳозирда эса бу кўрсаткич 1 млн атрофида», - дея таъкидлади туризм бошқармаси рахбари.
Эслатиб ўтамиз, 1 июньдан Бурабайда «1405» қисқа рақамли алоқа маркази иш бошлайди.