Бўлажак ўқитувчи, шифокор, агроном сунъий интеллект бўйича асосий билимларни эгаллаши керак – ҚР Президенти

сунъий интеллект
Фото: Pixabay

Олий ўқув юртларида фанларни ўқитиш мазмуни ва услубини сезиларли даражада янгилаш зарур. Бу ҳақда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Digital Bridge 2023 халқаро технология форумида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform агентлиги.

“Олий ўқув юртларида фанларни ўқитиш мазмуни ва услубини сезиларли даражада янгилаш зарур. Бўлажак ўқитувчилар, шифокорлар, агрономлар, ҳуқуқшунослар ва соҳа мутахассислари сунъий интеллект бўйича асосий билимларни эгаллашлари керак. Мен яқинда эълон қилган Мурожаатимда камида учта таниқли олий таълим муассасаси сунъий интеллект соҳасида кадрлар тайёрлаш ва илмий тадқиқотлар олиб бориш билан шуғулланиши лозимлиги ҳақида топшириқ бердим”, - деди Президент.

Давлат раҳбари Назарбоев университети қошидаги Интеллектуал тизимлар ва сунъий интеллект институтининг тўлақонли илмий-тадқиқот институтига айлантирилиши яна бир муҳим қадам бўлишига эътибор қаратди.

“У энг яхши мутахассислар ва экспертлар марказига айланиши ва ягона экотизимни шакллантириши керак. Институт таркибига IT-саноатнинг глобал ва маҳаллий етакчилари билан яқин ҳамкорликда ишлайдиган тадқиқот ва ишланмалар маркази киради. Шу билан бирга, институт ишланмаларини тижоратлаштириш ва кенгайтириш муҳим аҳамиятга эга”, - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар