Бухорога Жаҳон Ҳунармандлари Кенгаши «Жаҳон ҳунармандчилик шаҳри» мақомини берди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Бухоронинг Арк қўрғонида «Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали» ҳамда «Миллий каштадўзлик санъати фестивали» нинг тантанали ёпилиш ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.

Илк маротаба ташкил этилган Халқаро фестивалда Афғонистон, Жазоир, Аргентина, Арманистон, Австралия, Австрия Озарбайжон, Бахрайн, Бангладеш, Беларусия, Белгия, Бутан, Бразилия, Болгария, Канада, Чили, Хитой, Колумбия, Хорватия, Миср, Франция, Грузия, Венгрия, Ҳиндистон, Индонезия, Эрон, Исроил, Италия, Иордания, Қозоғистон, Қувайт, Қирғизистон, Лаос, Ливан, Малазия, Мали, Мексика , Марокаш, Намибия, Янги Зеландия, Покистон, Фаластин, Россия, Шотландия, Сербия, Шри Ланка, Испания, Швеция, Тожикистон, Тайланд, Лидерландия, Тунис, Туркия, Буюк Британия, Украина, АҚШ, Ветнам, Ўзбекистон давлатлари иштирок этганлиги таъкидланди.

Шунингдек, тантанада Бухоро шаҳрига Жаҳон Ҳунармандлари Кенгаши томонидан «Жаҳон ҳунармандчилик шаҳри» мақоми берилганлиги маълум қилинди.


Фото: UzA


Сўнгги хабарлар
telegram