Бухорода катта ёнғин: 23 та савдо дўконига ўт кетди

ASTANA. Kazinform – Бухоро шаҳар Ибн Сино кўчаси йўл ёқасида жойлашган 2 қаватли савдо дўконларида ёнғин содир бўлди, дея хабар беради Kazinform Xabar.uz сайтига таяниб.
None
Фото: Xabar.uz

Ёнғин ҳақида хабар 2023 йилнинг 1 август куни соат 02:05 да вилоят ФВБ навбатчи диспетчерлик хизматига келиб тушган.

Воқеа жойига 11 та ёнғин-қутқарув экипажлари ҳамда 7 та ҳамкорликдаги хизматларнинг техникалари жалб этилган. Ёнғин жойига етиб борилгач, савдо дўконларининг тахминан 700 м2 майдонга тарқалиб ёнаётгани тўғрисида маълумот олинган ва соат 03:11 да у батамом ўчирилган.

Ёнғин оқибатида тадбиркорлик субъектларига тегишли 2 қаватли 15 та дўконнинг ички товар маҳсулотлари ва шифт қисми ёнган ва Бухоро марказий деҳқон бозори АЖга қарашли 1 қаватли савдо павилионидаги 8 та савдо дўконлари (жами 23 та савдо дўкони) ичида бўлган товар моддий бойликлари ва дўкон жиҳозлари ёниб зарар кўрган. Ёнғиндан бозор тасаруфидаги павилион ва савдо дўконларининг 10.000 м2 майдони сақлаб қолинган.

Ёнғин натижасида инсонларнинг ҳалок бўлиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмади, дейилади ФВВ хабарида.

Сўнгги хабарлар