16:41, 24 Август 2023 | GMT +5
Бугунги саммит БРИКС ролини кучайтиради ва кўплаб долзарб масалаларни ҳал қилишга ёрдам беради – ҚР Президенти
ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев БРИКСнинг 15-саммити доирасида бўлиб ўтаётган давлат раҳбарларининг «БРИКС Плюс» мулоқот учрашувида нутқ сўзлади, деб хабар беради Kazinform.
«Бугунги саммит БРИКС ролини сезиларли даражада кучайтириши ва очиқ мулоқот ва ўзаро тушуниш асосида кўплаб долзарб глобал муаммоларни ҳал этишга ёрдам бериши мумкин.
Бу саммит халқаро майдонда вазият кескинлашган бир пайтда бўлиб ўтмоқда. Бу сиёсий босим, қарама-қаршилик ва оммавий санкциялар билан тавсифланади.
Шу боис, мен Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг амалдаги раиси сифатида минтақалараро ҳамкорлик истиқболлари ва умумий манфаатлар ҳақида фикр-мулоҳазаларимизни билдирмоқчиман», – деди Давлат раҳбари.
ҚР Президенти фурсатдан фойдаланиб, Ҳиндистон Бош вазири Модини Ҳиндистон космик кемасининг Ойнинг жанубий қутби яқинига муваффақиятли қўнгани билан самимий табриклади.
«Бу тарихий воқеа», – деб баҳолади Қ.Тоқаев.