Бугунги кунда Қозоғистон авиапаркида 104 та самолёт бор

ASTANA. Kazinform — Бугунги кунда Қозоғистон авиапаркида 104 та самолёт, жумладан, 2025 йилнинг биринчи ярмида етказиб берилган 6 та янги Airbus A320 ва 1 та янги Boeing 737 MAX 8 самолётлари бор. Бу ҳақда Ҳукумат маълум қилди.

самолёт
Фото: Солтан Жексенбеков/ Kazinform

2030 йилга бориб парк яна 103 та самолёт билан тўлдирилади, бу эса уни 216 тагача ошириш имконини беради.

““Жорий йилда 36 та янги халқаро йўналиш очилди, бозорга 8 та хорижий авиакомпания кириб келди. Ҳар ҳафта 61 та ички йўналишда 850 та рейс амалга ошириляпти”, — деди Мақсат Қалиақпаров.”, — деди Мақсат Қалиақпаров.

Мамлакатда транспорт қулайлигини таъминлаш ва ижтимоий аҳамиятга эга йўналишларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Қозоғистоннинг 9 та вилоятида 21 та субсидияланган йўналишлар ишлайди. Уларни амалга ошириш учун 2025 йилда 6,4 миллиард тенге ажратилди. Ушарал, Уржар, Кўкшетау, Туркистон ва бошқа туристик йўналишларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Сўнгги хабарлар