Бугундан Нур-Султанда яна карантин жорий этилди
Фармонга биноан, Нур-Султан шаҳар ҳокимлиги, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш бўлими, давлат идоралари, ташкилотлар, корхоналар, тадбиркорлик субъектлари қуйидаги талабларнинг бажарилишини таъминлаши шарт:
- мулкчилик шакли ва ишчилар сонидан қатъи назар, барча ташкилот ва корхоналар ходимларининг камида 60 фоизи масофадан ишлашга ўтказилиши керак;
- бизнес марказларининг (адвокатура, нотариус, бухгалтерия, консалтинг, кўчмас мулк агентликлари, реклама агентликлари, суд ижрочилари, туроператорлар, бутиклар (бўлимлар) санитария-профилактика чораларига риоя қилган ҳолда, иш кунлари ва дам олиш кунлари соат 9:00 дан 18:00 гача ишлайди. Дам олиш кунлари ноозиқ-овқат товарлари ва уларда жойлашган буюмларни сотадиган бутикларнинг (бўлимларнинг) фаолияти тақиқланади;
- овқатланиш корхоналари (ресторан, кафе, бар, ошхона) жойлашган жойидан қатъи назар, бино ичида ва ёзги майдонда 30 ўриндан кўп бўлмаган ва қўшни столлар четлари оралиги камида 2 метр масофада ва ҳар бир столда 4-6 кишидан кўп бўлмаган, қатъий санитария-профилактика чораларига риоя қилган ҳолда ишлайди, иш жадвали иш кунлари ва дам олиш кунлари соат 9:00дан 22:00гача деб белгиланади. Ушбу қарорда белгиланган муддат ўтгач, меҳмонларга овқатланиш залида бўлиш тақиқланади. Шу билан бирга, жамоавий, тантанали, оилавий ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказиш қатъиян ман этилади;
- Ҳаммомлар, бассейинлар ва сауналар (ҳар бир ташриф буюрувчига 4 квадрат метр ажратилган ҳолда, бир вақтнинг ўзида ташриф буюрувчилар сони иншоот сиғимининг 30 фоизидан ошмаслиги керак) қатъий санитария-профилактика чоралари билан; иш кунлари соат 8:00 дан 21:00 гача ва дам олиш кунлари 9:00 дан 19:00 гача ишлайди.