Бугун ўзбекистонлик боксчи россиялик собиқ жаҳон чемпиони билан жанг қилади

NUR-SULTAN. Kazinform - Бугун Россиянинг Красногорск шаҳрида профессионал бокс кечасининг марказий жанги иккинчи ўрта вазн тоифасида собиқ WBC Silver камари соҳиби бўлган Азизбек Абдуғофуров рингга кўтарилади. Бу ҳақда Kaszinform UzAга таянгиб хабар беради.
None
None

Азизбек Абдурасулов россиялик собиқ жаҳон чемпиони Фёдор Чудиновга(WBA, 2014-2016) қарши жанг қилади.

Кеча боксчилар вазн ўлчаш, кўз уриштириш ва матбуот анжуманида қатнашишди. Вазн улчашда ўзбекистонлик боксчи 76,2 кг оғирликни, россиялик боксчи эса 75,7 кг вазнли эканлигини кўрсатди.

Эслатиб ўтамиз, профессионал боксдаги фаолияти мобайнида Азизбек Абдуғофуров 14 та жанг ўтказиб, 13 тасида ғалаба қозонган. Унинг рақиби Фёдор Чудинов ҳисобида эса 25 та ғалаба, 2 та мағлубият ва 1 та дуранг мавжуд.

Азизбек бундан бундан тўрт йил муқаддам Чудиновнинг акасини мағлубиятга учратган.

Мазкур бокс оқшомида 9 та жуфтлик баҳслари бўлиб ўтади. А. Абдуғофуров иштирокидаги жанг дастурга биноан 10 раунд давом этиши кўзда тутилган.


Сўнгги хабарлар