Бугун Универсиада-2023 мусобақалари бошланади

ASTANA. Kazinform - Бугун, 12 январ куни АҚШнинг Лейк-Плэсид шаҳрида 2023 йилги қишки Универсиада ўйинларида айрим спорт турлари бўйича мусобақалар бошланади, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.
None

Универсиаданинг расмий очилиш маросими 13 феврал куни Астана вақти билан соат 5:50 га белгиланган.

Мусобақаларнинг биринчи кунида хоккей ва сноуборд баҳслари бошланади.

Ушбу Универсиадада Қозоғистон номидан 78 нафар спортчи ғолиблик учун кураш олиб боради.

Улардан 14 нафар қозоғистонлик талаба чанғи спорти, 12 нафари шорт-трек, 9 нафари биатлон, 6 нафари фигурали учиш ва конкида югуриш, 2 нафари сноуборд, тоғ чанғиси, трамплиндан сакраш ва иккикураш баҳсларида, 23 нафари хоккей бўйича беллашади.

Ҳозиргача қозоғистонлик спортчилар жами 107 та медални қўлга киритган. Улардан 20 таси олтин, 40 таси кумуш, 47 таси бронза медалидир.

Бу борада Қозоғистон умумжамоа ҳисобида 107 давлат орасида 35-ўринни эгаллаб турибди. АҚШ, Хитой ва Россия кучли учликдан жой олган.

Муаллиф: Адилжан Умбет

Фото: olympic.kz


Сўнгги хабарлар