Бугун Осиё чемпионатида уч нафар қозоғистонлик боксчи жанг ўтказади

ASTANA. Kazinform - Иордания пойтахти Амман шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиё чемпионатида бугун уч нафар қозоғистонлик боксчи рингга кўтарилади, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.
None

Мусобақанинг тўртинчи кунида 48 килограмм вазн тоифасида ёшлар ўртасида жаҳон ва Осиё чемпиони Санжар Ташкенбай ўзбекистонлик Асилбек Жалиловга қарши рингга кўтарилади.

Бу Қозоғистон ва Ўзбекистон боксчиларининг мазкур чемпионатдаги иккинчи учрашувидир. Бунгача 63,5 килограмм вазн тоифасида қозоғистонлик Санатали Тўлтаев Руслан Абдуллаевдан устун кела олмаганди.

Бугун 67 килограмм вазн тоифасида Қозоғистон чемпиони Дулат Бекбауов туркманистонлик Сапармурат Одаевга қарши рингга кўтарилади.

Терма жамоамизнинг тажрибали боксчиларидан бири, 2018 йилги Осиё ўйинлари кумуш медали совриндори, Осиё чемпиони Асланбек Шимбергенов филиппинлик Маржон Пианьяр билан куч синашади.

Кундузги сессия Астана вақти билан соат 16.00да, кечки сессия 21.00да бошланади.

Муаллиф: Ғайса-Ғали Сейтақ

Сўнгги хабарлар