Бугун оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати бошланади

ASTANA. Kazinform – Бугун Қозоғистон пойтахти Астана шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати старт олади.

Бүгін ауыр атлетикадан жасөспірімдер мен жастар арасында Азия чемпионаты басталады
Фото: olympic.kz

Қитъа миқёсидаги мусобақада 27 давлатдан 450 дан ортиқ оғир атлетикачи иштирок этиши режалаштирилган.

Совринлар U17 ва U20 ёш тоифаларида топширилади.

Қозоғистон терма жамоаси эса мезбон давлат сифатида тўлиқ таркиб билан соврин учун курашади. Терма жамоа таркибида 30 нафар оғир атлетикачи бор. Улар орасида 2024 йилда Доҳа (Қатар)да бўлиб ўтган Осиё чемпионати ва яқинда ўтказилган жаҳон чемпионати совриндорлари ҳам бор.

Терма жамоа 50 фоизга ўзгарди. Осиё чемпионати уларнинг илк халқаро мусобақаси бўлади.

Айтганча, мусобақа Qazaqstan спорт мажмуасида бўлиб ўтади.

Сўнгги хабарлар