Бугун – Наврўз байрами

Петропавл
Фото: Kazinform

ASTANA. Kazinform – Қозоғистон халқи кун ва тун тенглашадиган Наврўз байрамини нишонламоқда.

Наврўз форсча “янги кун” деган маънони англатади. Марказий Осиё ва Яқин Шарқ, Кавказ ва Болқон ярим ороли халқлари орасида Янги йил бошланиши саналади.

“Наврўз байрами ойнинг 21-дан 22-сига ўтар кечаси нишонланди. Қадим замонларда ҳар бир мамлакатнинг ҳисобчилари кун ва тун тенглашадиган кунларни ҳисоблаб чиқишган. Менинг севимли муаллифларим – Фон Герн, Нельсон Фелл қозоқ даласида кўп бўлган экан. Ўша олимлар “Европаликлар ўз соатларига қандай қарасалар, қозоқлар осмонга шундай қарайдилар” деб эсдалик ёзишган. Бу бизнинг соҳа ҳисобчилари, буюк дала олимларимизнинг донолигини билдирса керак.

“Нельсон Фелл: “Қозоқларнинг Наврўз байрамини кутиб олишлари жуда қизиқ. Улар олдиндан тайёрланади. Оқсоқоллар тепага чиқиб, кун ва туннинг тенглигини кутишади. Янги ой туғилганда, улар байрам қилишни бошлайдилар. Шунинг учун 21 ёки 22 мартга белгиланган вақт йўқ. Ҳамма нарса қуёшнинг астрономик ҳаракатига боғлиқ”, – дейди тарихчи Жамбил Артиқбаев.

1920-1925 йилларда Совет Иттифоқининг шарқий халқлари ушбу байрамни нишонлашган, аммо 1926 йилда у "диний байрам" ва "эскилик" деб тан олинган ва нишонлаш тўҳтатилган. Кейин, 1988-йилда Наврўз яна Алмати ва республиканинг кўплаб вилоятларида давлат байрами сифатида нишонлана бошлади.

2009 йил 30 сентабрда ЮНЕСКО Наврўз байрамини инсониятнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритди. 2010 йил 10 майда эса БМТ Бош Ассамблеясининг 64-резолюциясига биноан 21 март Халқаро Наурз байрами куни сифатида белгиланди.

2010 йилдан бери Қозоғистонда Наврўз байрами 21 мартдан 23 мартгача уч кун давомида нишонланади.

Жорий йилдан бошлаб Қозоғистонда Наврўз байрами 10 кун давомида нишонланади. Тарихан Наврўз байрами 8-9 кун давом этган. У “Наврўзнома” деб аталган. Бу ҳақда буюк файласуф адибларимиз Маҳмуд Қашқарий, Машҳур Жусип Кўпейули, Абай Қўнонбоев, Мухтар Ауезов асарларида маълумотлар ёзилган.

Шундай қилиб, 14 март Кўриш куни – Амал байрами билан бошланган бўлса, 15 март “Хайрия куни” сифатида белгиланди. Бу кун бутун мамлакат бўйлаб хайрия, меҳр-оқибат ва яхши қўшничиликка бағишланган. 16 март “Маданият ва миллий урф-одатлар куни”, 17 март “Шанирақ куни”, 18 март миллий либосларга бағишланди.

19 март эса “Янгиланиш куни”. Шу куни баҳорги дарахт экиш анъаналарини давом эттириш тавсия этилади. 20 март “Миллий спорт куни” сифатида белгиланган. Шу куни мамлакатнинг барча ҳудудларида турли миллий спорт мусобақалари ташкил этилмоқда. 21 март “Бирдамлик куни” деб эълон қилинган. Унинг асосий мақсади ўзаро ҳурматни ошириш, кенг аҳоли ўртасида тинчлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашдан иборат.

22 март – йил боши. Шу куни мамлакатнинг барча ҳудудларида миллий маданият ва спорт тадбирлари ўтказилиб, турли ярмаркалар ташкил этилади. “Наврўзнома”нинг сўнгги кунида 23 март янги йилни бутун мамлакат бўлиб, янги мақсадлар ва янги умидлар билан кутиб олиш рамзи сифатида “Тозалик куни” деб эълон қилинди. Шу куни Қозоғистоннинг барча ҳудудларида умуммиллий экологик акция ўтказилади.

Сўнгги хабарлар