Бугун Миллий валюта куни

ASTANA. Kazinfrom - Қозоғистонда 15 ноябрда Миллий валюта куни нишонланади.

Бугун Миллий валюта куни
Коллаж: Kazinform

Тенге тарихи 1993 йил 3 ноябрдан бошланади. Айнан шу куни миллий валютани муомалага киритиш бўйича Давлат комиссияси ташкил этилди. 1993 йил 12 ноябрда "Қозоғистон Республикаси миллий валютасини жорий этиш тўғрисида"ги Фармон имзоланди. Ва 15 ноябрдан бошлаб тенге мамлакатда янги тўлов бирлигига айланди.

Биринчи банкноталар Англияда чоп этилган.

1995 йил 19 майда Қозоғистонда Банкнота фабрикаси расман очилди. Пулни тежаш мақсадида Банкнот фабрикаси учун янги бино қурмасдан, унинг ўрнига “Гидромаш” АЖ заводининг бир корпусини таъмирлаш ҳақида қарор қабул қилинди.

1995 йилда фабрика 83 миллиондан ортиқ банкноталар ишлаб чиқарган, кейинги йили эса 104 миллиондан ортиқ банкноталар босилган. 1997 йилда Банкнота фабрикаси Қозоғистон Республикаси фуқаролари учун паспортлар ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни ҳам ишлаб чиқаришни бошлади.

Қозоғистон валютасини яратган дизайнерлар – Тимур Сулейменов, Мендибай Алин, Досбол Қасимов, Ағимсали Дузелханов ва Қайролла Абжалеловдир.

Сўнгги хабарлар