Бугун мамлакатнинг 3 та ҳудудида 41 даражагача иссиқ бўлади - Қазгидромет

Компания тақдим этган маълумотларга кўра, атмосферанинг фронтал қисмлари ўтиши муносабати билан Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради. Мамлакатнинг шимоли-ғарб, шарқ ва жануби-шарқий тоғли ҳудудларида ёмғир ёғиб, момақалдироқ, дўл ва довул бўлиши мумкин. Фақатгина Қозоғистоннинг ғарбий қисмида кундузи ёғингарчилик бўлмайди.
Республика бўйлаб шамол кучаяди, мамлакат жанубида эса шамол чанг бўронига айланади. Қозоғистон шимолида кечаси ва эрталаб туман тушади.
Атирау ва Ғарбий Қозоғистон вилоятларида кундузи 35—38° иссиқ бўлади. Манғистау вилоятида 38-41° иссиқ бўлади.
Ақмола, Атирау, Ғарбий Қозоғистон вилоятларида, Шимолий Қозоғистон вилоятининг ғарби ва шарқида, Павлодар вилоятининг жануби ва шарқида кучли ёнғин хавфи кутилмоқда.
Манғистау, Туркистон, Алмати, Жамбил, Қизилўрда, Шарқий Қозоғистон, Қарағанди, Улитау, Жетису, Абай вилоятларида, Қостанай вилоятининг жанубида, Ақтўбе вилояти марказида, Атирау вилоятининг ғарби ва шарқида, Ақмола вилоятининг жануби ва ғарбида кучли ёнғин хавфи сақланиб туради.