Бугун кураш бўйича жаҳон чемпионати бошланади

None
Фото: olympic.kz
Бугун Сербия пойтахти Белградда кураш турлари бўйича жаҳон чемпионати байроғи кўтарилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Учрашув Белграддаги «Штарк Арена» спорт мажмуасида бўлиб ўтади.

Жаҳон мусобақасини биринчи бўлиб эркин кураш усталари бошлайди. Ушбу кураш турида вазни 61, 70, 86 ва 125 килограмм бўлган полвонлар кураш олиб боради.

Мусобақанинг биринчи кунида Қозоғистон миллий терма жамоадан Ўсимжан Дастанбек (61 кг), Санжар Досжанав (70 кг), Азамат Даулетбеков (86 кг), Юсуп Батирмурзаев (125 кг) гиламга чиқади.

Учрашувларни «Qazaqstan» миллий канали ва qazsporttv.kz сайти орқали томоша қилишлари мумкин.

Дастлабки ўйинлар Астана вақти билан 15:30да бошланади. Ярим финал ва финал ўйинлари 22:00 дан 23:15 гача бўлиб ўтади.

Муаллиф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар