08:51, 18 Май 2023 | GMT +5
Бугун ҚР Президенти Сиань шаҳрида бўлиб ўтадиган Қозоғистон-Хитой сармоявий учрашувида иштирок этади
ASTANA. Kazinform – Бугун Сиань шаҳрида ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев иштирокида Қозоғистон-Хитой сармоявий давра суҳбати бўлиб ўтади, дея хабар беради Kazinform Ақорданинг Telegramдаги расмий каналига таяниб.
«СNPC, CITIC, SPIC, Sinopec, Asian Infrastructure Investment Bank, POWERCHINA, GENERTEC, COFCO, XCMG, JD Group, Sun Seven Star Investment Group, Xian Aiju Grain and Oil Industrial Group, Great Wall Motors, Chery, Huawei Technologies, Changan International Corporation каби йирик компанияларга Қозоғистондаги сармоявий имкониятлар тақдим этилади», – дейилади хабарда.