Бугун ҚР Ҳукумати йиғилишида қандай масалалар кўтарилади

ASTANA. Kazinform – Бугун соат 10:00 да Ҳукуматнинг навбатдаги мажлиси бошланади. Меҳнат бозорини ривожлантириш ва рақамлаштириш мавзуси кўриб чиқилади.

Правительство РК
Фото: ҚР Ҳукумати

ҚР Миллий статистика бюросининг маълумотларига кўра, 2025 йилнинг биринчи чорагида республика иқтисодиётининг турли тармоқларида 9283,5 минг киши банд бўлган, шундан 7141 минг нафари (иқтисодиётда банд бўлганлар умумий сонининг 76,9 фоизи), якка тартибдаги тадбиркорларнинг 2142,5 минг нафари (жами 23 фоиз) банд бўлганлардир.

Иш билан банд аҳолининг энг катта улуши савдо (17 фоиз), таълим (13,4 фоиз), саноат (12,5 фоиз) ва қишлоқ хўжалиги (10,3 фоиз) тармоқларида кузатилди.

құрылысшы
Фото: Pexels

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Фармони билан 2025 йил Қозоғистонда “Ишчи касблари йили” деб эълон қилинган эди.

Шунингдек, “Ишчи касблари йили” доирасида коллежлар билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган корхоналар сони кўпайди.

Асқар Сақтағанұлы Биахметов
Фото: ҚР Ҳукумати

Эслатиб ўтамиз, Ҳукумат йиғилиши якунлари бўйича ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири ўринбосари Асқар Биахметов иштирокида матбуот анжумани ўтказилади.

Матбуот анжумани Ҳукуматнинг YouTubeдаги расмий канали ва Facebook ижтимоий тармоғида жонли эфирда намойиш этилади.

Сўнгги хабарлар