Бугун Қозоғистоннинг тўртта вилоятида ҳаво ҳарорати 35 даражадан юқори бўлади
ASTANА. Кazinform – “Қазгидромет” РДК 12 август куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Корхона эълон қилган маълумотларга кўра, антициклон тизмаси таъсирида Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида ёғингарчилик кузатилади. Фақат республиканинг ғарбий, шимоли-ғарбий, шимолий ҳудудларида атмосфера оқимларининг ўтиши муносабати билан момақалдироқ ва ёғингарчилик кутилмоқда, дўл ёғиб, бўрон бўлиши мумкин. Республика бўйлаб шамол тезлиги кучаяди, шимолда ва марказда кечаси ва эрталаб туман тушади, кундузи мамлакат жанубида чанг бўрони кузатилади.
Туркистон вилоятида кундузи 40 даража, Алмати, Жамбил, Жетису вилоятларида 35-39 даража иссиқ бўлади.
Кундузи Алмати вилоятининг ғарби, шимоли ва марказида, Жетису вилоятининг жанубида ҳаво жуда иссиқ бўлади.
Ғарбий Қозоғистон вилоятида, Атирау вилоятининг шимоли, ғарбида, Ақтўбе вилоятининг ғарби, шарқида, Қизилўрда вилоятининг шимолий ярмида, Жамбил вилояти жануби ва марказида, Улитау вилоятининг марказида, Жетису вилоятининг шимоли ва марказида, Манғистау вилоятининг жануби-ғарби ва марказида, Алмати вилоятининг жануби-ғарбий қисмида, Алмати вилоятининг жанубида ёнғин хавфи юқори.
Туркистон вилоятида, Манғистау вилоятининг шимоли-ғарби, шимоли, шарқи, жанубида, Алмати вилоятининг ғарби, шимоли, шарқида, Қизилўрда вилоятининг жанубида, Жамбил вилоятининг шимоли, ғарби ва шарқида, Атирау вилоятининг жануби, шарқида, Қостанай, Ақтўбе, Қарағанди, Улитау, Абай вилоятларининг жанубида, Ғарбий Қозоғистон вилоятининг ғарбида фавқулодда ёнғин хавфи мавжуд.