Бугун Қозоғистоннинг ўн бир ҳудудида 43 даражагача иссиқ бўлади

None
ASTANА. Кazinform – «Қазгидромет» РДК синоптиклари 27 июль, пайшанба куни кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, дея хабар беради Каzinform.

Атмосфера фронтлари таъсирида республиканинг аксарият ҳудудларида беқарор об-ҳаво ҳукм сурмоқда, ёмғир, чақмоқ, дўл, бўронлар кузатилади.

Фақатгина мамлакатнинг жануби ва жануби-ғарбий қисмида ёғингарчилик кузатилмайди, ҳаво очиқ бўлади.

Республика бўйлаб шамол кучаяди, кечаси шимол ва шимоли-ғарбда туман тушади.

Туркистон, Алмати, Жетису, Ғарбий Қозоғистон, Атирау, Манғистау, Ақтўбе, Қарағанди, Абай вилоятларида, Жетису вилояти, Шарқий Қозоғистон вилоятлари жанубида кун давомида 35-40° иссиқ бўлади.

Кундузи Алмати вилояти шимолида, марказида, Манғистау вилоятининг жанубида, Жетису вилоятининг шимолида, жанубида ва марказида 42—43° иссиқ бўлади.

Шимолий Қозоғистон, Ақмола вилоятларида, Атирау вилояти шарқида, Қостанай вилояти жанубида ёнғин хавфи юқори.

Алмати, Туркистон, Жамбил, Шарқий Қозоғистон, Қарағанди, Манғистау, Улитау, Жетису, Абай вилоятларида, Қизилўрда вилояти маркази ва шарқида, Павлодар вилоятининг жанубида, Ақтўбе вилоятининг жануби, ғарби ва шимолида. Атирау вилояти ғарбида, Ақмола вилоятининг жануби ва ғарбида кучли ёнғин хавфи сақланиб туради.

Сўнгги хабарлар
telegram