Бугун Қозоғистоннинг ғарбида ҳаво жуда иссиқ бўлади

ASTANA. Кazinform - Қазгидромет 19 август куни мамлакат ҳудудида хавфли метеорологик ҳодисаларни прогноз қилди, дея хабар беради Кazinform.
None

Юқори босимли жабҳа таъсиридан республиканинг аксарият ҳудудларида ҳаво асосан ёмғирсиз бўлиши кутилмоқда. Фақат республиканинг шимоли, жануби-ғарби ва жануби-шарқида, тоғли ҳудудларида фронтал қисмлари ўтиши билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин, дўл ёғиши эҳтимоли бор.

«Республика бўйлаб кучли шамол бўлиши кутилмоқда, кечаси ва эрталаб шимоли-ғарбда туман тушиши мумкин.

Атирау, Ғарбий Қозоғистон, Ақтўбе вилоятларининг ғарби ва жанубида кундузи 35—38° гача жуда иссиқ бўлади.

«Атирау, Манғистау, Жамбил, Қизилўрда, Ғарбий Қозоғистон, Ақтўбе вилоятларида, Қостанай вилоятининг жанубида, Алмати вилояти шимолида, Туркистон вилоятининг шимоли, ғарби ва жанубида кучли ёнғин хавфи кутилмоқда», — дейилади синоптиклар хабарида.

Шимолий Қозоғистон, Қарағанди, Улитау вилоятлари, Алмати вилоятининг жанубида, Ақмола вилояти ғарби, шимоли, жанубида, Жетису вилоятининг ғарбида юқори ёнғин хавфи сақланиб туради.

Сўнгги хабарлар