Бугун Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида об-ҳаво жуда иссиқ бўлади ва ёмғир ёғади

«Қазгидромет» РДК маълумотларига кўра, республиканинг фақат ғарбий, жануби ва шимоли-шарқида ёмғирсиз об-ҳаво кутилмоқда. Шамол кучаяди, жанубда чанг бўрони эсади. Шимолда кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.
Алмати, Жамбил, Туркистон, Қизилўрда, Ақтўбе, Жетису, Улитау вилоятлари, Қостанай жанубида, Қарағанди, Шарқий Қозоғистон, Манғистау вилоятлари, Абай вилоятида кундузи 35°С -42°С даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда.
Ақтўбе вилоятининг жанубида кундузи 40°С иссиқ бўлади.
Шимолий Қозоғистон вилоятида, ғарбда, шимоли-ғарбда, Ғарбий Қозоғистон вилояти марказида ёнғин хавфи юқори.
Манғистау, Туркистон, Алмати, Жамбил, Шарқий Қозоғистон, Қарағанди, Ақтўбе, Қизилўрда вилоятларида, Улитау, Жетису, Абай вилоятларида, Қостанай, Атирау, Павлодар вилоятида ва Ақмола вилоятининг ғарбий қисмида фавқулодда ёнғин хавфи мавжуд.