07:30, 05 Июнь 2023 | GMT +5
Бугун Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида кучли жазирама кутилмоқда
ASTANA. Kazinform – 5 июнь куни антициклон таъсирида Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб қолади. Фақат ғарбда, шимоли-ғарбда, кундузи Қозоғистоннинг жануби-шарқидаги тоғли ҳудудларда атмосферанинг фронтал қисмлари ўтиши билан ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши, Атирау вилоятида дўл ёғиши кутилмоқда, жануби-ғарбий қисмида эса кечаси ва эрталаб туман тушиши кутилмоқда. Республика бўйлаб кучли шамол эсиши давом этади, дея хабар беради Kazinform «Қазгидромет» РДКга таяниб.
Ақмола ғарбида, Шимолий Қозоғистоннинг жануби-ғарбида, Улитау жанубида, Ақтўбе вилоятларининг жануби-шарқида жуда кучли иссиқлик кутилмоқда.
Ақмола, Жетису, Алмати, Атирау, Манғистау, Ақтўбе, Қостанай, Шимолий Қозоғистон, Павлодар, Қарағанди, Улитау, Шарқий Қозоғистон, Абай, Қизилўрда, Туркистон вилоятлари ғарбида кучли жазирама кутилмоқда.