07:21, 02 Сентябрь 2022 | GMT +5
Бугун Қозоғистоннинг аксарият ҳудудида ҳаво жуда иссиқ бўлади
NUR-SULTAN. Kazinform – 2 сентабр куни Қозоғистоннинг аксарият ҳудуди об-ҳавосини кенг кўламли антициклон белгилайди. У билан булутли ва қуруқ об-ҳаво кутилмоқда. Фақат мамлакатнинг шимоли-ғарби, ғарби ва шарқида, фронтал қисмлар туфайли момақалдироқ бўлиб, ёмғир ёғиши мумкин. Республиканинг айрим жойларида чанг бўрони бўлиб, шамол кучайиши мумкин. Бу ҳақда Kazinform «Қазгидромет» РДКга таяниб хабар беради.

Хусусан, кундузи Атирау, Ақтўбе, Манғистау, Қостанай, Улитау, Жетису вилоятларининг кўп қисмида, Жамбил вилоятининг жанубида, ғарбий қисмида, шимолида, Ғарбий Қозоғистон вилоятининг жанубида, Қарағанди вилоятининг жанубида, шарқида, марказда, Шимолий Қозоғистон, Ақмола вилоятларининг аксарият қисмида ҳаво жуда иссиқ бўлади.