Бугун Қозоғистоннинг аксарият қисмида ёмғир ёғади

Атмосферанинг фронтал қисмларининг ўтиши муносабати билан Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида ҳаво беқарор бўлиб қолади, ёмғир ёғади, мамлакат жануби-шарқидаги тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Фақат мамлакатнинг ғарби ва жанубида ҳаво асосан ёғингарчиликсиз бўлиши кутилмоқда. Мамлакат бўйлаб момақалдироқ, кучли шамол ва дўл бўлиши мумкин. Шимоли-ғарб, шимол, марказ ва жануби-шарқнинг тоғли ҳудудларида туман тушади.
«Жамбил вилоятида, Қизилўрда вилояти шарқи, жануби, марказида, Атирау вилоятининг шимоли-ғарби, шимоли-шарқи, жанубида, Ақтўбе вилояти ғарбида, Ғарбий Қозоғистон вилоятининг жануби-ғарби, шимоли-ғарби, шимоли ва шарқида кучли ёнғин хавфи мавжуд.
Ғарбий Қозоғистон вилоятининг жануби ва марказида, Павлодар, Қарағанда, Улитау вилоятларининг жанубида, Манғистау вилоятининг ғарби ва жанубида эса кучли ёнғин хавфи мавжуд», — деб ёзади синоптиклар.