Бугун Қозоғистоннинг 14 вилоятида қаттиқ иссиқ бўлади

ASTANA. Kazinform – 18 июль куни Қозоғистоннинг 14 вилоятида ва Астана шаҳрида момақалдироқ, чангли довул кузатилади. Шунингдек, қаттиқ иссиқ ва ёнғин хавфининг юқорилиги туфайли огоҳлантириш эълон қилинди. Бу ҳақда «Қазгидромет» РДК маълум қилди.

Аптап ыстық Германияға жетті
Фото: Рixabay

Астанада кундузи момақалдироқ кузатилиб, дўл ёғиши ва чангли довул бўлиши мумкин. Шамол жанубдан эсади, тезлиги 15-20 м/с гача етиши мумкин.

Чимкентда кундузи қаттиқ иссиқ сақланиб туради – ҳаво ҳарорати 40 даражагача кўтарилади. Ёнғин хавфи – жуда юқори даражада.

Ақмола вилоятида кундузи ёмғир, дўл ёғиши ва шамол кутилмоқда. Ҳарорат 35 даражагача кўтарилади. Вилоятнинг ғарбий, шимолий ва шарқий ҳудудларида ёнғин хавфи юқори.

Ақтўбе вилоятида момақалдироқ, дўл ёғиши, шамол кузатилади, 36 даражали иссиқ ва шимоли-ғарбий шамол бўлиши тахмин қилинмоқда. Вилоятнинг жануби ва марказида ёнғин хавфи жуда юқори.

Атирау вилоятида тун ва эрталаб ёмғир, дўл ёғиши, момақалдироқ бўлиши, кундузи эса 35-37 даражали иссиқ бўлиши кутилмоқда. Шарқий ва жанубий ҳудудларда ёнғин хавфи жуда юқори.

Шарқий Қозоғистонда 35-38 даражали қаттиқ иссиқ бўлади. Ёнғин хавфи юқори.

Жамбил вилоятида 38-41 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда. Тоғли ҳудудларда шамол кучаяди. Ёнғин хавфи – жуда юқори.

Ғарбий Қозоғистон вилоятида момақалдироқ, шамол ва 35 даражали иссиқ бўлади. Ёнғин хавфи юқори даражада сақланади.

Қарағанди вилоятида 35-36 даражали иссиқ, момақалдироқ, шамол ва кучли шамол кузатилади. Вилоятнинг ғарбий ва жанубий қисмларида ёнғин хавфи жуда юқори.

Қостанай вилоятида ёмғир, дўл ва шамол кутилмоқда. Айрим туманларда ёнғин хавфи юқори ва жуда юқори даражада бўлади.

Қизилорда вилоятининг шимоли ва марказий қисмларида чангли довул бўлади. Шамол тезлиги 20 м/с гача етиши мумкин. Ёнғин хавфи – жуда юқори.

Манғистау вилоятида момақалдироқ, шамол ва 38-40 даражали қаттиқ иссиқ бўлади. Ёнғин хавфи – жуда юқори.

Павлодар вилоятида момақалдироқ, шамол, кучли шамол кузатилади, айрим жойларда тунда туман бўлади. Ёнғин хавфи – юқори.

Шимолий Қозоғистон вилоятида ёмғир, дўл, шамол ва 23 м/с гача шамол кутилмоқда. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ёнғин хавфи юқори.

Туркистон вилоятида 40-43 даражагача қаттиқ иссиқ бўлиши кутилмоқда. Ёнғин хавфи – жуда юқори.

Улитау вилоятида момақалдироқ, 35-37 даражали қаттиқ иссиқ ва кучли шамол кутилмоқда. Вилоятнинг жануби ва марказида ёнғин хавфи жуда юқори.

Сўнгги хабарлар