Бугун Қозоғистоннинг 11 та ҳудудида 40 даражагача иссиқ бўлади

None
ASTANA. Kazinform – «Қазгидромет» 22 июлда Қозоғистон ҳудудларида содир бўладиган хавфли метеорологик ҳодисаларни прогноз қилди, дея хабар беради Kazinform.

Республиканинг аксарият ҳудудларида атмосферанинг фронтал қисмлари ўтиши муносабати билан беқарор об-ҳаво ҳукм суради, ёмғир, чақмоқ, дўл, бўронлар бўлиши кутилмоқда. Фақатгина республикамизнинг жануби, жануби-ғарбий ва марказида ҳаво ёғингарчиликсиз қолади. Республика бўйлаб шамол кучаяди, кечаси ва эрталаб шимолда туман бўлиб, кундузи жануби-ғарбда чанг бўрони кузатилади.

«Кун давомида Жамбил, Манғистау, Атирау, Туркистон, Алмати, Жетису вилоятларида, Қарағанди, Абай, Ақтўбе, Улитау вилоятлари жанубида 35-40° иссиқ бўлади.

Туркистон, Жамбил, Шарқий Қозоғистон, Қарағанди, Улитау, Жетису, Абай вилоятларининг кўп қисмида, Қизилўрда вилоятининг маркази ва шарқида, Павлодар вилоятининг жануби-шарқида, Ақтўбе вилоятининг жануби-шарқида, Манғистов вилоятида, Абай вилоятларида ўта юқори ёнғин хавфи бор», – дейилади хабарда.

Алмати, Шимолий Қозоғистон вилоятларида, Қостанай жанубида, Атирау вилоятларида, Ақмола вилоятининг жанубида, шимолида ва шарқида юқори ёнғин хавфи кутилмоқда.

Сўнгги хабарлар